Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида «огоҳлик кучайтирилди»
Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарасидаги вазият барқарор, кучайтирилган қўриқлаш режими жорий қилинмади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Борубаева хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, чегарада ҳарбийларнинг огоҳлиги оширилган. «Бизда вазиятнинг турли ўзгаришларига қаршилик кўрсатиш учун чегарада етарлича куч бор», - деди Борубаева.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон шимолида 8 ноябрга ўтар тунда, Хўжанд шаҳрининг 16-миттитуманида жойлашган қаттиқ тартибдаги колонияда маҳбуслар ғалаён кўтарди. Норасмий маълумотларга кўра, қаттиқ тартибли колонияда содир бўлган ғалаён оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди, ўнлаб маҳбуслар жароҳат олди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, шаҳарнинг барча йўлларида, шунингдек, қўшни Ўзбекистон ва Қирғизистонга олиб борадиган трассаларда куч тузилмаларининг кучайтирилган постлари ўрнатилди. Тожикистон ҳукумати Хўжандаги қамоқхонада юз берган ғалаён ҳақида ҳозирча расмий хабар бермади.
9 ноябрь куни колониядаги ғалаён учун масъулиятни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Жангариларнинг Amaq ахборот агентлиги, шунингдек, Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбага кўра, Сўғд вилояти маъмурий марказининг 16-миттитуманида жойлашган қаттиқ тартибли колониядаги ғалаён ИШИД жангариларидан бири томонидан уюштирилган.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024