Жаҳон | 15:31 / 12.11.2018
16916
2 дақиқада ўқилади

Коррупция бўйича бир умрга қамалган хитойлик прокурор яна 100 кишини “сотди”

Фото: Chen Xu prosecutor / district.ce.cn

Хитойда коррупция иши бўйича бир умрга қамалган бош прокурор Чэнь Суй унинг ишига алоқадор бошқа шахсларни ҳам маълум қилди, деб хабар берди South China Morning Post.

Нашр манбасининг айтишича, Чэнь Сюй терговчиларга яна 100 кишининг номини маълум қилган. Уларнинг аксариятига нисбатан тергов ишлари бошлаб юборилган.

У шу йилнинг 25 октябрида порахўрликда айбдор деб топилиб бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Суднинг билдиришича, собиқ бош прокурор 2000 йилдан 2015 йилгача ўзи ёки оила аъзолари орқали 74,2 миллион юань миқдоридаги (қарийб 11 миллион доллар) пул ва кўчмас мулкни пора сифатида олган.  

Чэнь Суй шу йилнинг 1 март куни ҳибсга олинганди.

Хитойда коррупцияга қарши кенг миқёсдаги кураш 2013 йил мартда Си Цзинпинь ХХР раиси этиб сайланганидан сўнг бошланди. У бу йўлда “йўлбарсга ҳам, пашшага ҳам зарба беришга”, яъни ҳар қандай лавозимдаги амалдорни аяб ўтирмасликка чақирди.

Мавзуга оид