Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб кетиши кутилмоқда
Фото: KUN.UZ
12-15 ноябрь кунлари Россиянинг (Москва области) Европа ҳудуди марказий туманлари узра шаклланган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массаси Ғарбий Қозоғистон орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
12-13 ноябрь кунлари республика ҳудуди бўйлаб баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланиши мумкин). Шамол тезлиги секундига 18-23 метргача, баъзан 25-28 метргача кучайиши кутилмоқда.
13-15 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати республика ҳудудида кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, шимолда кечаси 8-13 даража, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Мавзуга оид
10:35 / 16.02.2026
Ҳафта давомида ҳарорат +25 даражагача исиши кутилмоқда
10:32 / 16.02.2026
Қатор вилоятларда сел ва сув тошқинлари бўйича огоҳлантириш эълон қилинди
21:26 / 15.02.2026
Россия станцияси ўтган сутканинг энг совуқ ҳароратини қайд этди
14:33 / 14.02.2026