Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 ой ичида прокуратура органлари ходимларига қанча пора таклиф қилингани айтилди
Фото: KUN.UZ
Бош прокуратура 2018 йилда ўз ходимларига пора беришга уриниш бўйича 80 дан ортиқ ҳолатни қайд этди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Жорий йилнинг 10 ойи давомида Бош прокуратура томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти, Мажбурий ижро бюроси ва бошқа бўлинмалар ходимларига 81 бор пора таклиф қилиш ҳолатлари аниқланди», - дейилади хабарда.
Ушбу ҳолатларда таклиф этилган пораларнинг умумий суммаси 28,1 минг доллар ва 49 миллион сўмни ташкил этди.
«Ҳар бир ҳолат бўйича жиноий иш очилди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашнинг кенг кўламли тадбирлари давом этмоқда. Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва бериш билан боғлиқ қатор ишлар юритувда», - дея таъкидлаб ўтган матбуот хизмати.
Мавзуга оид
08:22 / 11.02.2026
Давлат захирасидаги ерни ваъда қилиб, 600 минг доллар сўраган шахс қўлга олинди
08:18 / 09.02.2026
Сурхондарёда экология бўлими раҳбари 500 доллар пора билан ушланди
08:19 / 30.01.2026
Тошкент вилоятида мансабдор 7 минг доллар пора олаётганда ушланди
15:07 / 27.01.2026