НАТО давлатлари ҳарбий харажатларни оширди
НАТОга аъзо 11 мамлакат ҳарбий харажатларни ЯИМнинг икки фоизигача оширди. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг билдирди.
Айнан қайси давлатлар икки фоизлик кўрсаткичга етгани маълум қилинмаган.
Октябрда Столтенберг 2014 йилда НАТОга аъзо учта давлатгина ЯИМнинг икки фоизини мудофаа харажатлари учун ажратганини маълум қилган ва 2018 йилда 29 аъзо давлатдан саккизтаси мазкур талабни бажаришини айтганди.
АҚШ 2014 йилда имзоланган декларация шартларини бажаришни бир неча бор талаб қилганди. Шу йилнинг июлида АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО давлатларидан мудофаага ЯИМнинг тўрт фоизини ажратишни талаб қилди.
2016 йилда Jane's нашри декларация имзоланганидан сўнг орадан икки йил ўтгач бешта давлат талабни бажарганини аниқлаганди: АҚШ (3,61 фоиз), Греция (2,38 фоиз), Буюк Британия (2,21 фоиз), Эстония (2,16 фоиз) ва Польша (2 фоиз).
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024