Жаҳон | 15:54 / 13.11.2018
9739
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Чехия бош вазирининг ўғли Қримда ушлаб турилган

Фото: David W Cerny/Reuters

Чехия бош вазири Андрей Бабишнинг ўғли хабар беришича, 2017 йилда Қримга ўз иродасига қарши олиб борилган, у ерда отасига қарши коррупцион жиноятларни тергов қилиш фонида терговчилардан яшириниш учун ушлаб турилган. Бу ҳақда Seznam Zpravy хабар бермоқда.

Кичик Бабишнинг сўзларига кўра, отаси - бош вазир Agrofert корпорацияси таркибига кирувчи «Лайлак уяси» фирмаси учун ЕИдан 2 миллион евро миқдорида субсидияни ноқонуний олгани билан боғлиқ можародан сўнг уни яширмоқчи бўлган. Евросубсидиялар олиш вақтида компания корпорация таркибидан чиқарилган, аммо пул маблағлари олинганидан кейин, у яна Agrofertа’га қўшилган. Бош вазир бу айбловларни рад этди ва фирма биринчи оиласидан бўлган катта фарзандларига тегишли эканини маълум қилди.

Бош вазир ўғлининг маълум қилишича, ўзининг ушлаб турилишида эр-хотин Протопоповлар муҳим ўрин тутган, улар отасининг қўлида ишлашган. Унинг сўзларига кўра, Пётр Протопопов аввалига уни Чехиядан Москвага, сўнг Қримга жўнатган, у ерда Севастополда, кейин эса Ялтада яшаган. Таъкидланишича, кичик Бабишнинг журналистларга берган баёнотидан бошқа Қримда бўлганига оид ҳеч қандай далил йўқ.

Шунингдек, кичик Бабишнинг айтишича, Украина орқали Европа давлатларидан бирида бўлган онасининг олдига чиқиб кетишга муваффақ бўлган. Бу Чехия полициясига ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар юборганидан кейин юз берган.

Мавзуга оид