Жаҳон | 16:53 / 14.11.2018
3794
1 дақиқада ўқилади

Италия ЕИнинг бюджет бўйича ультиматумини рад этди

Фото: Getty Images

Италия ҳукумати Европа иттифоқининг бюджет лойиҳасига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги талабини рад этди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Италия бош вазири ўринбосари Луижи ди Майонинг маълум қилишича, у томонидан ишлаб чиқилган бюджет - мамлакат учун энг яхшиси.

«Биз айнан шу бюджет мамлакатга тикланиб олиш учун керак, деб ҳисоблаймиз» - дея маълум қилди Луижи ди Майо.

Италияга ҳозирги пайтда жарима жараёни таҳдид солмоқда, у ЕИ томонидан ёрдамнинг қисқариши ҳамда йирик жарималарга олиб келиши мумкин.

Европа комиссияси октябрь ойида биринчи маротаба Европа иттифоқига аъзо бўлган давлат бюджети лойиҳасини рад этди ва Италиядан бюджет режалаштиришига ўзгартиришлар киритишни талаб қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид