Light | 00:37 / 14.11.2018
31294
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Италиялик машҳур ошпаз Rayhon миллий таомлар тармоғига ташриф буюрди

Фото: Rayhon

Италиялик машҳур ошпаз Антонио Дель-Кусто бошчилигидаги нуфузли делегация GalileoFerraris  институти лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди ва Rayhon миллий таомлар тармоқларидан бирида бўлди. Ташриф Ўзбекистонда Италия туризми ҳафталиги доирасида амалга оширилди. 

Фото: Rayhon
Фото: Rayhon
Фото: Rayhon
Фото: Rayhon

Ошпаз ва унинг шогирдлари ҳамда қолган меҳмонлар Rayhon тармоқларидаги ўзбек миллий таомлар мазасини татиб кўриб, уларни юқори баҳолашди. Меҳмонлар, ўз ўрнида, Италия миллий таомларига доир маҳорат дарсини ўтказишди. Ҳақиқий итальянча спагетти Rayhon ходимларига жуда манзур бўлди. Ушбу маҳорат дарси тармоқ ошпазларига таом тайёрлашнинг янгича технологиясини ўзлаштириш имконини берди. 

Фото: Rayhon
Фото: Rayhon
Фото: Rayhon

Антонио Rayhon ходимларига ўзининг “Filosofia del Custo” номли муаллифлик китобини автографи билан совға қилди. Rayhon вакиллари ҳам италиялик меҳмонларга миллий сувенир маҳсулотларини тақдим этишди. 

Фото: Rayhon

Италиялик меҳмонлар Rayhon ходимлари билан хайрлашишар экан, уларни Италияга таклиф қилишди. 

Фото: Rayhon
Фото: Rayhon

Маълумот учун: GalileoFerraris Италиянинг туризм соҳасида малакали кадрларни тайёрловчи етакчи мактаби ҳисобланади. Унда таом тайёрлаш билан бирга, меҳмонхоналардаги хизматларни такомиллаштиришга оид билимлар берилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид