Ўзбекистон | 14:47 / 14.11.2018
12768
1 дақиқада ўқилади

Нукусда 3та ОТМнинг филиали ташкил этилди

Фото: timeshighereducation.com

Ҳукумат қарорлари билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Навоий давлат кончилик институти ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ташкил этилди.

Мазкур филиалларнинг тузилмаси ҳамда бакалаврлар тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари қарор билан тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги телеграм-канали.

2019–2020 ўқув йилида филиалларга 50 нафардан талаба қабул қилинади.

2020–2021 ўқув йилидан бошлаб эса мазкур филиалларга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Мавзуга оид