Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенс: АҚШ Хитой билан совуқ урушга тайёр
Фото: AP
АҚШ вице-президенти Майкл Пенснинг маълум қилишича, Вашингтон Хитой билан совуқ урушга тайёр. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.
Унинг аниқлик киритишича, президент Дональд Трамп Хитой билан муносабатларни яхшилашга тайёр, бироқ, агар Пекин ўз сиёсатини ўзгартирмаса, Америка Қўшма Штатлари аксинча чораларни ҳам кўришга тайёр турибди.
«Худди шундай бўлади ҳам», - деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитойдан аниқ таклифлар талаб қилаётгани хабар берилганди.
The Wall Street Journal маълумотига кўра, Вашингтон савдо музокаралари қайта бошланишидан олдин Пекиндан аниқ таклифларга эришиш учун ҳаракат қилмоқда. Хитой Қўшма Штатларнинг «босими»га фаол қаршилик кўрсатмоқда.
Қайд этилишича, Пекин музокараларга қадар АҚШ билан битим бўйича таклифларни илгари суриш ниятида эмас, сабаби ўз устунлигини йўқотиб қўйишдан хавфсирамоқда.
Мавзуга оид
22:13 / 08.02.2026
АҚШ Яқин Шарққа ҳарбий юклар ташиш суръатини оширмоқда
13:30 / 07.02.2026
АҚШ элчиси Полша Сейми спикери билан алоқаларни узмоқда
11:19 / 07.02.2026
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
09:31 / 07.02.2026