10:48 / 14.11.2018
25806

Ўзбекистон январь-октябрь ойларида қанча енгил автомобиль ишлаб чиқаргани маълум бўлди

Фото: KUN.UZ

2018 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 148,3 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқарди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 31,7 фоизга кўп.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида юк автомобиллари ишлаб чиқариш 5,3 фоизга ошган - 3,37 мингтагача.

2018 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 532та автобус ишлаб чиқарди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 32,1 фоизга камдир.

2018 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш 115,34 мингтани ташкил этди. 2017 йил январь-октябрига нисбатан ўсиш 49,2%ни ташкил қилди.

2018 йил январь-октябрь ойларида тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми 2,71 минг донани ташкил этди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 4,6 мартага кўп.

Top