Жаҳон | 01:54 / 15.11.2018
41037
2 дақиқада ўқилади

Путин Сингапурда металлқидиргич рамкасидан ўтишга мажбур қилинди

Фото: kremlin.ru

Сингапурда Россия-АСЕАН саммити олдидан Россия президенти Владимир Путинни ўрнатилган тартиб-қоидага зид равишда металлқидиргич рамкасидан ўтишга мажбур қилишди. Бу ҳақда Кремль мухбирлари қаторига кирувчи “Коммерсант” мухбири Андрей Колесников хабар қилди

Мухбирнинг айтишича, саммит ўтган Suntec савдо-кўргазма марказида Путин ҳар доимгидек металлқидиргич рамкаси ёнидан ўтиб кетмоқчи бўлганда, унга рамка орқали ўтиши кераклигини кўрсатишган. Колесниковнинг таъкидлашича, бу “ҳеч кузатилмаган ноодатий ҳодиса” бўлган: президентларга одатда “доимо мавжуд ва бирор устунчалар билан чегаралаб қўйиладиган” қўшимча ўтиш жойи очилади.    

Мухбирнинг қўшимча қилишича, Путин рамкадан ўтаётганда у ишлаб кетган.

Шунингдек, “Коммерсант” мухбирининг маълум қилишича, Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков президентни самолёт трапи олдида кутиб олиш вақтида автобусда текширувдан ўтказилган.

Ўз навбатида, рус нашрларидан яна бири Россия делегацияси аъзолари, жумладан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Путин ва Сингапур етакчиси Ҳалима Ёқуб кириб келиши олдидан “даврани кенгроқ олиш учун” хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан орқароққа итарилаётганлари видеосини эълон қилган.    

Путин Сингапурга 13 ноябрда 3 кунлик ташриф билан келди. 

Мавзуга оид