Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Brexit’нинг «оғир сценарийси»га тайёрланмоқда
Франция транспорт вазири Элизабет Борннинг хабар беришича, мамлакат раҳбарияти ўз божхона, шунингдек, санитар хизматларини Буюк Британиянинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича «қаттиқ сценарий» шароитида ишлашга тайёрламоқда. Бу ҳақда ТАСС маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таянган ҳолда хабар берди.
«Биз тайёрланмоқдамиз. Бугунги кунда англиялик ва европалик музокарачилар қандайдир келишувни топишди, бироқ биз кўрмоқдамизки: у маъқулланиши ва Буюк Британияда бу келишувни қабул қилиш зарур бўладиган кўпчилик юзага келишига оид ҳеч қандай ишонч йўқ», - деди Борн.
Унинг қайд этишича, Франция Ла-Манш қирғоқларида Буюк Британия билан чегара ўтиш жойларида божхона ва санитария назорат пунктларини тезкорлик билан жойлаштиришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Brexit ҳақидаги хабарлар фонида фунт стерлинг қулаганди.
Мавзуга оид
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026