Шимолий Корея юқори технологик қуролни синовдан ўтказганини маълум қилди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин юқори технологик қуролни синовдан ўтказишда қатнашди. Бу ҳақда Шимолий Корея ОАВга иқтибос келтирган ҳолда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, гап яқинда ишлаб чиқилган тактик характердаги қурол ҳақида бормоқда.
Шимолий Корея марказий телевидениеси узоқ вақт давомида яратилган “энг замонавий” қуролнинг синови мудофаа миллий институти полигонида ўтганини маълум қилган. “Юқори технологик тактик қурол синови унинг илғор кўрсаткичларига мос равишда муваффақиятли ўтказилди”, деб айтилган баёнотда.
Ким Чен Ин дала синовларига 2017 йил ноябрдан бери илк бор ташриф буюрди. У сўнгги марта қитъалараро баллистик ракета отилиши ортидан кузатган.
Жанубий Корея ахборот агентлигининг таъкидлашича, Шимолий Корея янги қуролнинг синовдан ўтказилганини Пхеньянни қуролсизлантириш бўйича музокаралар тўхтаб қолгани ортида хабар қилган.
12 июнда Сингапурда Дональд Трамп ва Ким Чен Ин Шимолий Корея АҚШ билан муносабатлар яхшиланиши ва Корея яриморолида уруш ҳолатининг расман тугатилишига жавобан ядровий ва ракета дастурларини тугатишга келишиб олишганди.
Бироқ ўшандан бери аниқ қадамлар амалга оширилмаган: Пхеньян Вашингтондан эришилган келишувлар бажарилишини кутмоқда, АҚШ маъмурияти эса Шимолий Кореянинг ядровий қуролсизланиши бўйича янги қадамлари йўқлигидан норозилик билдирмоқда.
Мавзуга оид
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
20:15 / 27.10.2024
Украинага қарши жангга ташланган КХДР аскарлари: экспертлар қандай фикрда?
15:07 / 25.10.2024