Жаҳон | 18:10 / 17.11.2018
22844
2 дақиқада ўқилади

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Тожикистондан 2012 йилги воқеалар бўйича ҳисобот талаб қилди

Жорий йил 9 ноябрида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Тожикистон томонидан фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт бажарилиши бўйича олтинчи даврий ҳисоботига доир саволлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Тожикистонда сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш бўйича фуқаролик қўмитаси ахборот сайти хабар бермоқда.

БМТ қўмитаси 2012 йил июль ойида Хорог шаҳрида тартибни таъминлаш бўйича ўтказилган ҳарбий амалиёт вақтида оддий фуқаролар орасида қайд этилган ўлим ва жароҳатланиш ҳолатларини суриштирувдан ўтказиш бўйича қўшимча маълумотни, жумладан, суд жараёнлари ва айбдор шахсларга нисбатан кейинги ҳукмлар, шунингдек, қурбонлар ҳамда уларнинг оилаларига товон пули бериш борасида аниқ ахборот тақдим этишни сўради.

Бундан ташқари, қўмита Тожикистон ҳукуматидан Пактнинг 4-моддасига мувофиқ суд қарорисиз мобил алоқа ва интернетга кириш хизматларини тақиқлашни назарда тутувчи, «Фавқулодда ҳолатнинг ҳуқуқий режими тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар бўйича маълумот беришни сўради. 

Мавзуга оид