Жаҳон | 02:11 / 17.11.2018
17410
1 дақиқада ўқилади

CNN журналисти Трампга қарши судни ютиб чиқди

Фото: Joyce N. Boghosian

Вашингтон округ суди CNN мухбири Жим Акостанинг Оқ уйга киришга рухсат берувчи ҳужжатини тиклади. Акоста Дональд Трамп билан матбуот анжуманда тортишиб қолгандан кейин ҳужжатидан маҳрум этилганди. 

Акоста матбуот анжуманда президентга бир нечта савол берган ва бирортасига жавоб олмаган. Оқ уй матбуот котиби Сара Хакаби Акостадан микрофонни олиб қўймоқчи бўлганда, мухбир уни бермаган.

“CNN уларда сиз ишлаётганингиздан уялиши керак. Сиз қўпол, ярамас одамсиз, сиз CNN’да ишламаслигингиз керак”, деб айтган Трамп.

Кейинроқ журналистнинг ҳужжати бекор қилинган, телеканал эса Трамп устидан судга шикоят қилган. Суд Акостанинг жазоланишини конституцияга ОАВ ва сўз эркинлиги ҳамда адолатли суд тафтишига ҳуқуқ ҳақида гапирилган биринчи ва бешинчи тузатмаларининг бузилиши деб топган.

Мавзуга оид