Фото: Unsplash

Муҳими – ўзингизни иссиқлик ва ёруғлик билан қуршаб олиш. Кўчадаги об-ҳаво каби тунд бўлмаслик.

Етарли даражада ухланг

Агар шу оддий қоидага амал қилмасангиз, нима қилишингизга қарамай, осонликча уйғона олмайсиз. Ҳамманинг ўз уйқу мезони бўлади. Кимдир стандарт саккиз соатда уйғонади, ким учундир олти соат кифоя. Ҳар қандай ҳолатда ҳам агар шахсий меъёрингиздан кам ухласангиз, кейинги маслаҳатлар иш бермайди.

Бир вақтда уйғонинг

Кўпинча биз эътибор бермайдиган яна бир аниқ маслаҳат.

Ҳар куни 6:30да уйғонасиз ва ўқишга пиёда кетасиз. Кутилмаганда бир танишингиз сизни ўз машинасида ташлаб қўйишни таклиф этади. Албатта, сиз хурсандлик билан будильникни 6:45 га қўясиз. Тонгда нима учундир тўйиб ухламагандек бўласиз. Агар одатга кўра уйғонсангиз ва яна 15 дақиқа ухлаб олишга қарор қилсангиз, нима учундир ўзингизни ноқулай ҳис этасиз.

У ҳам, бошқаси ҳам нотўғри. Организм муайян вақтда туришга шу қадар ўрганадики, ўрнатилган графикдан чиқиш сизни тетиклик ва яхши кайфиятдан жудо этади.

Ҳар доим бир вақтда уйғонишга одатланинг. Об-ҳавонинг ўзгариши сизга таъсир кўрсатмасин.

Будильникнинг товуши ёқимлисини танланг

Будильникнинг кескин товуши ҳақиқатан ҳам жиддий зарар келтиради. Тонгги баланд ва кутилмаган қўнғироқ сизни уйқудан қўпол равишда уйғотади. Бу қон босимини ошириб, кескин тарзда адреналин ажралишига олиб келади. Оддий қилиб айтганда, ҳар куни тонгда организм хавотир ва қўрқув ҳисси билан уйғонади. Бундай кундалик зўриқиш охир-оқибат юрак ва томир касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Аста-секин баланд бўладиган сокин оҳанг одамни уйғотишда кескин товушлардан ортда қолмайди. Айримлар виброқўнғироқдан ҳам уйғонишлари мумкин.

Агар уйғотгични эшитиб, юрак уришининг тезлашиши, ўзингизни йўқотиб қўйиш ва фикрларнинг чалкашиб кетишини сезсангиз, оҳангни ўзгартиришингиз лозим.

Кийимларингиз кароват ёнида бўлсин