Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон консули: поезд билан тўқнашган автобус буюртма автобус бўлган
Фото: ИА "Взгляд-инфо"
Саратов вилояти Озинский тумани ҳудудидаги темирйўл кесишмасида поезд билан тўқнашиб кетган Қозоғистон автобуси йўналишдаги эмас, буюртма бўйича қатнаётган автобус бўлган, деб маълум қилди Қозоғистоннинг Астрахандаги консули Канат Шеккалиев РИА Новостига.
Аввалроқ, 17 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:00да (Тошкент вақти билан соат 13:00да) Саратов вилояти Озинский тумани ҳудудида, «Энгельс—Ершов—Озинский» трассасининг 1-километрида, тартибга солинмаган темирйўл кесишмасида «Саратов — Ульяновск» йўналиши бўйлаб қатновчи Mercedes русумли автобус юк поезди билан тўқнашиб кетганлиги хабар қилинганди.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда 7 киши бўлган, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 2 нафари қозоғистонлик. Ўзбекистон фуқароларининг барчаси ҳалок бўлган, қозоғистонликлар шифохонага ётқизилган.
"Бу йўналишдаги автобус бўлмаган. У буюртма автобус бўлган. Россиядан Қозоғистонга кетаётган бўлган, ундан кейин эса, эҳтимол, Ўзбекистонга бориши керак бўлган. Автобус Қозоғистонники, ҳайдовчи ва унинг ёрдамчиси Қозоғистон фуқаролари", — деди Шеккалиев.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, ҳайдовчи ва унинг ёрдамчиси ЙТҲдан омон қолган.
Мавзуга оид
13:20 / 21.05.2026
Фарғонада вояга етмаган шахс Malibu'да учта болани уриб кетди. Улардан бири вафот этди
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
18:31 / 18.05.2026
“Боламни копток каби учириб юборган”: Олмалиқда пикап бир болани ўлдирди, бири комада
12:22 / 16.05.2026