2018 йил 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини кўриб чиқишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар беришича, мажлисда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилган.

Даставвал парламент қуйи палатасининг барча қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи мажлисларида ушбу масаланинг дастлабки муҳокамалари ўтказилган эди.

Мажлисда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим қилинган 2019 йилги Бюджетнома Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 96-моддаси қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, парламентга киритилган.

Мамлакатнинг бош молиявий ҳужжатини тақдим этиш амалиётида биринчи марта 2019–2021 йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари прогнози берилди. Унда фискал кўрсаткичларга таъсир кўрсатувчи асосий ташқи ва ички омиллар, 2019–2021 йилларга оид солиқ-бюджет сиёсатининг стратегияси, 2019 йилга мўлжалланган ва 2020–2021 йилларга прогноз қилинган фискал хавфлар, 2019–2021 йилларга мўлжалланган Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари параметрлари каби масалалар ўз аксини топган. Иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишни таъминлашга, иқтисодиёт секторларининг макроиқтисодий кўрсаткичларнинг юқори суръатларда ўсишига эришишга, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган инвестициявий жозибадорлик ҳамда ишчанлик муҳитини оширишга доир чора-тадбирларни изчил амалга ошириш назарда тутилган.

Мажлисда қайд этилганидек, 2019 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий динамикасини сақлаб қолган ҳолда 5,4 фоиз (2020 йилда 6,0 фоиз, 2021 йилда 7,0 фоиз) миқдорда бўлиши назарда тутилмоқда. Хусусан, саноат ишлаб чиқариши ҳажми 4,9 фоиз, қурилишда 8,4 фоиз, қишлоқ хўжалигида 3,3 фоиз ва хизматлар соҳасида 6,2 фоиз кўпаяди, асосий капиталга инвестициялар 17,0 фоиз, товарлар ва хизматлар экспорти 15,5 фоиз ҳамда импорт 6,3 фоиз ўсади.

2019 йилги солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари президентнинг 2018 йил 29 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган. Унга кўра, барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини