Жаҳон | 13:03 / 19.11.2018
7463
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Трамп саудиялик журналист иши бўйича шов-шувдан норози
АҚШ президенти Дональд Трамп фикрича, саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши халқаро ҳамжамиятда жуда катта шов-шув келтириб чиқарди ва бу бироз тушунарсиз. Бу ҳақда Axios манбаларга асосан хабар қилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Трампнинг ўзи Қошиқчи иши бўйича «катта шов-шув» келтириб чиқармоқчи бўлмаган.
Таъкидланишича, АҚШ президенти ўз маслаҳатчиларидан Қошиқчи америкалик бўлмаса, нега Вашингтон унинг ўлдирилишига оид позицияни эгаллаши лозимлиги ҳақида сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МРБ Қошиқчини ўлдиришга ким буюртма берганини аниқлаганди.
Мавзуга оид
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
23:20 / 18.11.2022
Байден маъмурияти Саудия шаҳзодаси Қошиқчи қотиллиги иши бўйича дахлсизликка эга эканини айтди
17:06 / 23.06.2022