Жаҳон | 10:42 / 20.11.2018
32693
1 дақиқада ўқилади

АҚШ яна бир давлатни терроризм ҳомийлари рўйхатига киритмоқчи

Фото: REUTERS / Carlos Garcia Rawlins

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Венесуэлани терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Washington Post Оқ уйдаги амалдорлар ва расмий ёзишмаларга асосан хабар берди.

Таъкидланишича, рўйхатда «халқаро терроризм актларига бир неча марта қўллаб-қувватлов тақдим этишда» айбланаётган давлатлар бор. Ҳозир унга Шимолий Корея, Эрон, Судан ва Сурия киритилган.

Нашрнинг қайд этишича, АҚШ Республикачилар партияси узоқ вақтдан бери Венесуэлани халқаро терроризм билан алоқаларда айблаб келади. Экспертлар сўзларига кўра, Венесуэланинг терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига киритилиши «миш-мишлар ва шубҳали манбаларга асосланган бўлади».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп хатога йўл қўйганини тан олганди.

Мавзуга оид