Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интерпол машмашаси. Кремль АҚШни босимда айблади
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ сенаторларини Интерпол раҳбари сайловларига босим ўтказиш ва қўпол аралашувда айблади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Америкалик сенаторлар Интерпол раҳбари лавозими учун россиялик Александр Прокопчук номзодига қарши чиқишди.

«Афтидан, бу сайлов жараёнига, халқаро ташкилотдаги сайловларга аралашувнинг ўзига хос бир тури. Буни яна қандай баҳолаш мумкин? Бу аниқ кўринмоқда», - деди Песков.
Шу билан бирга, у сайлов натижаларини кутишга чақирди, аммо сенаторларнинг чиқишини босим деб тан олди.
Интерпол янги раҳбари сайловлари 18-21 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтаётган ташкилот бош ассамблеясининг сессияси доирасида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россияликнинг ягона рақобатчиси сифатида Жанубий Корея фуқароси, ҳозирда Интерпол раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаётган Ким Чен Янг кўрсатилганди. Шу билан бирга, ЖАР ҳам ташкилот раҳбари лавозимига ўз номзодини кўрсатиши истисно этилмаяпти.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
22:13 / 19.06.2026