Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмахон Нью-Йорк аҳолисини электрсиз қолдирди
Фото: imgur.com
Нью-Йорк шимолидаги 12 минг аҳоли олмахон сабабли электр энергиясиз қолди, деб хабар бермоқда NY Daily News.
Коммунал компания вакилларининг сўзларига кўра, кемирувчи Баффало чеккаси, Ланкастердаги нимстанцияга кириб олишга муваффақ бўлган. Олмахон учта нимстанцияни ишдан чиқарган.
Авария оқибатларини бартараф этишга уч соат вақт кетди. Таъкидланишича, 2013-2014 йилларда ушбу туманда электр энергиясининг режалаштирилмаган узилишлари 9 фоизидан 21 фоизигача бўлган ҳолларида бунга ҳайвонлар сабабчи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нью-Йоркда кучли қор шаҳарни фалаж ҳолатга солиб қўйганди.
Мавзуга оид
10:22 / 06.01.2026
Тошкент аэропорти электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилди
12:21 / 01.01.2026
Зоҳран Мамдани – Нью-Йоркнинг илк мусулмон мэри Қуръон билан қасамёд қилди
22:59 / 20.12.2025
Қиш энерготизимни синамоқда. Бугун қаерларда свет ўчди?
20:41 / 15.12.2025