Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга йирик ҳисобда ютқазди
Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини Жанубий Кореяга қарши ўтказиб, йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Унда қайд этилган ҳисоб ўйин сценарийсини ҳам тўла акс эттириш билан бирга жамоалар савияси ва тажрибаси ўртасидаги фарқни ҳам яққол кўрсатиб берди.
Ўйиннинг 9-дақиқасида ҳисоб очилди. Ли Йонг ўнг қанотдан узатиб берган тўпни Нам Таеҳи тўхтатмасдан чап оёқ зарбаси билан Нестеров дарвозасига жойлаб қўйди.
24-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Ўзбекистон дарвозаси олдида тартибсизлик юзага келди. Игнатий дастлаб Ли Йонгнинг зарбасини қайтарди, аммо яқин масофадан рикошет натижасида қўлига етиб келган тўпни ушлаб қола олмади. Такрорий зарбада эса корейслар ҳужумчиси Ҳванг Уижо мўлжалдан адашмади – 0:2.
Танаффусдан сўнг ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида кўтарилиш кўзга ташлангани йўқ. Корейсларнинг захирадан ўйинга қўшилган икки футболчиси – Мун Сеонмин (69-дақиқа) ва Сук Ҳюнжун (81) ўз номини таблога ёздириб қўйгач, ҳисоб йирик кўринишга келди – 0:4.
Ушбу ўйин ва ушбу ҳисоб, шубҳасиз, Эктор Купер бошчилигидаги аргентиналик мураббийлар штаби учун Осиё кубоги олдидан унутилмас дарс, терма жамоанинг ёш аъзолари учун эса беқиёс тажриба бўлди.
Ўртоқлик ўйини
20 ноябрь. Брисбен, "Queensland Sport and Athletics Centre"
Ўзбекистон – Жанубий Корея – 0:4 (0:2)
Голлар: Нам Таеҳи (9), Ҳванг Уижо (24), Мун Сеонмин (69), Сук Ҳюнжун (81)
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамов (Ҳусниддин Ғофуров, 74), Жавоҳир Сидиқов (Икром Алибоев, 64), Азиз Турғунбоев (Марат Бикмаев, 46), Элдор Шомуродов.
Захира: Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов, Владимир Козак, Достон Турсунов, Егор Кримец.
Жанубий Корея: Жо Ҳёнгву, Парк Жуҳо (Ҳонг Чул, 75), Ким Йонгвон (Квон Кюнгвон, 63), Жунг Сеонгҳюн (Парк Жису, 82), Ли Йонг, Ҳванг Инбеом, Жу Сужонг, Ли Чунгйонг (Ли Жинҳюн, 75), Нам Таеҳи (Мун Сеонмин, 51), На Сангҳо, Ҳванг Уижо (Сук Ҳюнжун, 69).
Ҳакамлар: Крис Бит, Эшли Бичем, Антон Шетинин, Питер Грин.
VAR тизимидаги ҳакамлар: Жарред Гиллет, Ричард Наумовски.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024