Спорт | 17:33 / 21.11.2018
14647
2 дақиқада ўқилади

Одил Аҳмедов: «Хитойда ўйинни сотиш деган нарса йўқ»

Фото: VCG/Getty Images AsiaPac

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов KUN.UZ билан суҳбатда Хитой чемпионатидаги келишилган ўйинларга қарши кураш ва икки мамлакат Суперлигаси ўртасидаги фарқ ҳақидаги саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмедов 2017 йил февраль ойидан буён «Шанхай СИПГ» клуби сафида ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум клуб сафида Хитой чемпиони бўлишга эришди.

«Хитойда ҳар бир жамоа ўзига тўқ. Шунинг учун келишиб бошқа жамоага ўйинни сотиш, деган нарса йўқ. Коррупцияга қарши кураш учун четдан кўп ҳакамларни олиб келишади. Деярли ҳеч қайси ўйинни маҳаллий ҳакамлар бошқармайди, четдан келишади. Мисол учун, Равшан Эрматов 2-3та ўйинга бориб ҳакамлик қилди.

Ўзбекистон ва Хитой лигаси ўртасидаги фарқ? Буни айнан фактлар билан келтириб бера олмайман, чунки Ўзбекистон чемпионатида анчадан буён ўйнамаяпман. Кузатиб борганим билан барибир ички муҳитдаги вазиятдан бехабарман. Шунинг учун фарқини аниқ кўрсатиб бера олмайман», - деб айтиб ўтди Аҳмедов.

Интервьюнинг тўлиқ варианти билан KUN.UZ`нинг YouTube ва Mover`даги каналларида танишишингиз мумкин.

Видео: Tas-IX

Видео: Youtube.com

Мавзуга оид