Жаҳон | 09:08 / 22.11.2018
4193
2 дақиқада ўқилади

Испания «хархашаси». Мэй Санчес билан Brexit бўйича баҳсли масалани муҳокама қилди

Фото: Getty Images

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва унинг испаниялик ҳамкасби Педро Санчес Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан (ЕИ) чиқиб кетганидан сўнг Гибралтар мақоми тўғрисида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Reuters Британия бош вазирининг идорасига таяниб хабар бермоқда.

Ҳозирги вақтда музокаралар тафсилотлари берилмаган.

Аввалроқ, The Times газетаси Испания Гибралтар масаласида Британия ва Европа иттифоқини шантаж қилаётгани ҳақида ёзганди.

Испания бош вазири Педро Санчеснинг маълум қилишича, мамлакат Brexit бўйича келишувни блоклаб қўйиши мумкин. Бу агар унда Испания ҳукумати Британия билан Гибралтар бўйича тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориши мумкин экани кўрсатилмаса, юз беради.

Санчеснинг қайд этишича, Испания ҳукумати 72 соат олдин Brexit бўйича битим лойиҳасида Гибралтар ҳақида томонларнинг музокаралари моҳияти борасида сўз юритилмаслигини аниқлаган. Унинг эслатишича, бўғоз Буюк Британия томонидан «тақдим этилган», лекин «унга тегишли эмас».

Мавзуга оид