Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко Кучмани ишдан олиб ташлади
Украина президенти Пётр Порошенко Донбассдаги вазиятни ҳал қилиш бўйича мулоқот гуруҳидаги Киевнинг расмий вакилини ўзгартирди. Бу ҳақда ТАСС мамлакат Олий радаси биринчи вице-спикери Ирина Герашченкога асосан хабар қилди.
Таъкидланишича, мамлакат собиқ президенти Леонид Кучма ўрнига бу лавозимга собиқ бош вазир, Хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари ҳамда Украина собиқ мудофаа вазири Евгений Мартук тайинланган.
«У Минск музокаралари муаммосини жуда яхши билади ва Украина миллий манфаатларини қатъий ҳимоя қилади», - дея қайд этиб ўтди Герашченко.
Таъкидланишича, бундан олдин у Украинанинг Мулоқот гуруҳи хавфсизлиги бўйича кичик гуруҳида вакили бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенконинг вакили Путин Украинада беқарорликни юзага келтирмоқчи эканини айтганди.