12:19 / 24.11.2018
4443

Карлос Гон Nissan’ни тарк этганидан кейин 70 млн доллар олиши керак бўлган

Фото: Steve Marcus/Reuters

Nissan директорлар кенгаши собиқ раиси Карлос Гон компанияни тарк этгач, қўшимча 70,8 миллион долларни ишдан бўшаганда қонунга мувофиқ бериладиган пул сифатида олиши керак эди. Бу ҳақда NHK манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, бу миқдор Гоннинг расмий даромади ва у яширган пул ўртасидаги фарқни ташкил қилади.

Таъкидланишича, Гоннинг ишдан бўшаганда қонунга мувофиқ бериладиган пули миқдори ҳар йили 8,8 миллион долларга ошган.

Шу билан бирга, 2010 йилга қадар Гон Nissan компаниясида йилига 17,7 миллион доллар олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Nissan молиявий найранглар сабабли ўз раҳбарини ишдан ҳайдаши маълум бўлганди. 

Top