Меркель Украина ЕИга қачон аъзо бўлишини айтди
Германия канцлери Ангела Меркель Киевга ташрифи чоғида Украина Европа иттифоқига тахминан қачон аъзо бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости «Пётр Порошенко блоки» парламентдаги фракцияси раиси биринчи ўринбосари Игорь Кононенкога асосан хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, бу тахминан беш-олти йилдан сўнг юз беради. Украинага Европа иттифоқига тўлиқ аъзо бўлиш учун айнан шунча вақт керак.
Кононенконинг хабар беришича, бундай баёнот унда ижобий кайфият уйғотмоқда. Унинг эътибор қаратишича, Украинанинг Европа иттифоқига қўшилиши санаси биринчи марта европалик жуда нуфузли сиёсатчи томонидан айтилди.
«Яна бир бор таъкидлайманки, бу биринчи марта шундай даражадаги сиёсатчи томонидан маълум қилинди», - дея айтиб ўтди Кононенко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россияни «Киевнинг Ғарбга интилишини йўқ қилишга» уринишда айблаганди.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024