Гибралтар Британия суверенитети сақлаб қолинишини айтди
Буюк Британия Гибралтар устидан суверенитетни сақлаб қолади, Лондон Европа Иттифоқи билан бўлғуси муносабатлар бўйича бу ҳудудни ҳам ўз ичига олувчи “бутун британ оиласи” номидан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Гибралтар бош вазири Фабиан Пикардо айтиб ўтди.
“Буюк Британия суверенитетимизни бизнинг истакка қарши бермайди. Буюк Британия биз рози бўлмаётган суверенитет масаласини муҳокама қилиш жараёнини ҳеч қачон бошламайди”, деб таъкидлаб ўтган Пикардо.
Унинг айтишича, Гибралтар ҳукумати “суверенитетнинг бирор-бир заифлашишидан манфаатдор эмас”. “Биз суверенитет, Испания назорати ёки юрисдикцияси масаласида кичик ён босишга ҳам имкон беришдан манфаатдормасмиз. Бугун бош вазир Тереза Мэй тасдиқлаганидек, Гибралтар суверенитети Британияники ва шундай бўлиб қолади”, деб қўшимча қилган Пикардо.
Пикардо Испания бош вазири Педро Санчесни испан диктатори Франсиско Франко сиёсатига амал қилаётганликда айблади. “Сиз Гибралтар устидан суверенитетга бугунги кунда қилганингиздек кўринишда эришмоқчи бўлаётганингиз – генералиссимус сиёсатининг давомидир. Ўз йўналишингизни ўзгартирасиз, деб умид қиламан”, деб таъкидлаб ўтган Гибралтар бош вазири.
Пикардо Испания талаби билан Brexit бўйича ҳужжатларга киритилган қўшимчалар Санчеснинг Гибралтарнинг келажаги бўйича бирор кафолат олганини англатмаслигини айтди. “Чунки Буюк Британия музокараларни бутун британ оиласи номидан олиб бораётганини аниқ билдириб қўйди. Жаноб Санчесга бу ёқадими, йўқми, бу оила бизни ҳам ўз ичига олади”, деб айтган Пикардо.
Испания бош вазири Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича келишув ва бўлғуси муносабатлар ҳақидаги декларацияга тақиқловни олди. Унинг айтишича, Мадрид музокараларда келишувга келиб, унга кўра Brexit’дан кейин Гибралтарнинг Европа Иттифоқи билан сиёсий, ҳуқуқий ва географик муносабатлари Испания орқали ўтади.
Испания ва Буюк Британия ўртасида Гибралтарга эгалик қилиш бўйича ҳудудий баҳс 300 йилдан кўпроқ давом этиб келади. 1967 ва 2002 йилларда ўтказилган референдумларда 99 фоиз гибралтарликлар Британия таркибида қолишни исташган. Ҳудудда ҳокимият Буюк Британия қироличаси ва Гибралтар парламентига тегишли экани кўрсатилган конституция амал қилади. Гибралтарни ўз ҳудуди деб ҳисобловчи Испания эса Буюк Британияга унинг устидан “қўшма суверенитет”ни ўрнатишни таклиф қилган. Мадриднинг фикрича, вақти келиб бу ҳудуд устидан испан суверенитети тикланиши керак.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024