Жаҳон | 14:08 / 26.11.2018
18248
1 дақиқада ўқилади
Бернардо Бертолуччи вафот этди
Италиялик режиссёр Бернардо Бертолуччи 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Rai News 24 янгиликлар канали душанба куни хабар берди.
Бернардо Бертолуччи 1940 йилнинг 16 март куни Италиянинг Парма шаҳрида туғилган. Кинорежиссёрликдан ташқари драматург ва шоир сифатида танилган.
1960-йилларда Годар ва Пазолинининг издоши бўлган, коммунизм ҳамда фрейдизм билан қизиққан. Италиялик машҳур тасвирчи Витторио Стораро билан доимий ҳамкорлик қилган.
«Конформчи» (1970) ва «Париждаги сўнгги танго» фильмларининг муваффақиятидан сўнг, Италиядан ташқарида ишлаган.
«Сўнгги император» (1987) эпик байопикини саҳналаштиргани ва сценарий муаллифи бўлгани учун «Оскар» мукофоти билан тақдирланган.
Мавзуга оид
18:00 / 21.06.2021
“У бутун умр театр деб яшади, ёнди, куйди” — режиссёр Баҳодир Йўлдошев ҳаётига назар
08:35 / 29.09.2019
«12 стул» режиссёри Марк Захаров вафот этди
08:15 / 23.04.2019
Кинорёжиссер Тимур Бекмамбетов Татаристон президенти ёрдамчисига уйланди
16:19 / 18.04.2018