
Гипертония, яъни қон босимининг ошиши касаллиги, унинг келиб чиқиш сабаблари, ташхис қўйиш, даволаш ҳамда олдини олиш йўллари ҳақида барча ҳам билавермаса керак. «Kun».uz мухбири «Соғлом ҳаёт» дастурининг навбатдаги сонида олий тоифали шифокор кардиолог Камола Ғуломова билан ушбу мавзуда суҳбатлашди.
Видео: Tasi-IX
Видео: You Tube
Гипертония қандай хасталик?
Гипертония — қон томирларининг нерв-функционал фаолияти бузилиши натижасида келиб чиқадиган касалликдир. Касаллик асосан 40 ёшдан катталарда учрайди, лекин сўнгги йилларда ёшларда ҳам тез-тез кузатилмоқда. Бу дарддан аёллар ҳам, эркаклар ҳам бир хил азият чекишади. Гипертония юрак-қон томир тизими касалликлари билан хасталанган кишиларнинг ўлимига сабаб бўлувчи асосий сабаблардан бири ҳисобланади.
Тадқиқотларга кўра, гипертония сайёрамиздаги ногиронликнинг асосий сабабларидан биридир. Статистик маълумотларга кўра, қон босими ошганда биринчи ёрдам кеч кўрсатилса, беморларнинг аҳволи жуда оғирлашиши, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.
Қон босими ошиши белгилари

Гипертониянинг асосий аломати — мия томирларининг спазми ва торайиши туфайли бош оғриғидир. Шунингдек, кўпинча қулоқларда шовқин, кўриш ҳолати сусайиши









