Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони подшоҳи Шавкат Мирзиёевга таклиф билан чиқди
2018 йилнинг 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Улуғбек Мақсудов Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга ўз ишонч ёрлиқларини топширди.
ТИВ хабарига кўра, Ар-Риёд шаҳридаги ал-Ямама подшоҳлик саройида ташкил этилган тантанали маросимдан сўнг подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд билан суҳбат бўлиб ўтган.
Давлат раҳбари Ўзбекистон Саудия Арабистони учун минтақадаги дўстона, ишончли ва истиқболли шерик эканлигини таъкидлади ҳамда унинг мамлакати Саудия – Ўзбекистон муносабатларини томонларни қизиқтирган барча йўналишларда сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Подшоҳ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг чуқур эҳтиромини етказиб қўйишни сўради ва мамлакат раҳбарини ўзига қулай бўлган вақтда Саудия Арабистонига расмий ташриф билан келишга таклиф этди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026