Жаҳон | 16:02 / 27.11.2018
40060
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Россия ва Хитой билан рақобатидан ким энг кўп зарар кўраётгани айтилди

Фото: John Thys/AFP via Getty Images

Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Хайко Мааснинг маълум қилишича, Қўшма Штатларнинг Россия ва Хитой билан рақобати Европа мамлакатларига таъсир ўтказмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, замонавий геосиёсий муҳит жаҳондаги қудратли давлатлар ўртасида юз берувчи рақобат билан аниқланади.

«Ушбу мусобақа аренаси янада аниқроқ бўлиб бормоқда: бир томондан, иқтисодий, Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги, савдо можароларининг кучайиш эҳтимоли билан. Бошқа томондан, АҚШ ва Россия, шунингдек, АҚШ ва Хитой ўртасидаги стратегик рақобат», - деди Маас.

Унинг таъкидлашича, ҳозирги вазиятда Европа ҳаммадан кўп йўқотмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШга кескин жавоб қайтарганди.

Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуаннинг билдиришича, АҚШ президенти ҳузуридаги иқтисодий маслаҳатчилар кенгаши раиси Кевин Хассетнинг Хитой Жаҳон савдо ташкилотидан (ЖСТ) чиқариб юборилиши ҳақидаги баёноти бемаъни ва Қўшма Штатларнинг такаббурлиги исботидир.

Мавзуга оид