Ўзбекистон | 10:22 / 27.11.2018
52896
1 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлиги Қаршидаги ЙТҲ бўйича расмий ахборот берди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги кеча, 26 ноябрь куни, Шаҳрисабз – Қарши автомобиль йўлида оғир ҳарбий техникалардан иборат колонна ва «Лаcетти» русумли автомобиль иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оиласига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилишича, мазкур кўнгилсиз ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тегишли тергов ишлари олиб борилмоқда.

Кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мамлакат фуқароларидан оғир ҳарбий техникалар ҳаракатланаётган вақтда колоннага халақит бермаслик, бундай пайтларда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳамда Йўл-патруль хизмати ва Ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси ходимларининг талабларини сўзсиз бажариш илтимос қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаршида «Ласетти» ҳарбий техника колоннаси билан тўқнашгани, уч киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.

Мавзуга оид