Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Путин билан учрашади
26-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Россия Федерацияси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашиб, Ўзбекистон – Россия кун тартибининг ҳамда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарлари норасмий учрашувининг долзарб масалалари муҳокама қилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди», - дейилади хабарда.
Маълумот учун, саммит жорий йилнинг 6 декабрь куни ўтказилиши белгиланган. Шу кунлари Санкт-Петербургда Евросиё иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг ҳам йиғилиши бўлиб ўтади.