Назарбоев: «15 ёшгача тўйиб овқатланмаганман»
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг фикрича, ҳаётдаги қийинчиликлар унга ижобий таъсир кўрсатган. Бу ҳақда у Остонада чоршанба, 28 ноябрь куни бўлиб ўтган фуқаролик форумидаги нутқида айтди, деб хабар беради NUR.KZ.
Давлат раҳбари сўзларига кўра, у ҳаётнинг барча оғирликларига чидашга мажбур эди. «Мен урушдан кейин бутунлай қашшоқликда яшаган оддий қишлоқ йигитиман. Ҳеч нарса етмаган, кийишга кийим ҳам бўлмаган, 15 ёшимгача тўйиб овқатланганимни эслай олмайман. Бироқ, балки айнан шу сабабдан ҳам мен янада соғлом бўлгандирман», - дея таъкидлаб ўтди у.
Назарбоевнинг айтишича, касб-ҳунар техникумида эгаллаган пўлат тайёрловчи касби унга жуда ёрдам берди. У домна печида оғир шароитларда ишлаган: «1500 даражадаги металл, орқада - минус 40, олдинда - 1000 даража».
Қозоғистон етакчиси ёшларга меҳнат қилишга тайёргарлик кўриш ва адолатсизликни енгиб ўтишга ўрганиш ҳақида маслаҳат берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти Яқин Шарққа катта уруш шарпаси қайтиши мумкин эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024