Жаҳон | 12:30 / 29.11.2018
33098
2 дақиқада ўқилади

Трамп Керч бўғозидаги ҳодиса ҳақида гапирди

Фото: AP

Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп New York Post газетасига интервью бериб, унда Керч бўғозидаги ҳодиса ҳақида гапирди.

Хусусан, АҚШ етакчиси савол билан чиққан - Украина томони Керч бўғозида украиналик ҳарбийлар қўлга олинишидан аввал Россияни ҳудудий сувлар орқали ўтиш нияти ҳақида огоҳлантирганми.

«Улар ўзлари ўтиб кетаётгани ҳақида русларни хабардор этишганми?», - деган Трамп.

Шунингдек, унинг билдиришича, бундай ҳолатлар учун муайян ҳаракатлар тизимини яратиш керак. Трамп Германия канцлери Ангела Меркелни вазиятга ечим топишга жалб қилиш таклифини берган. АҚШ раҳбарининг қайд этишича, бу ҳодиса унга ёқмади.

25 ноябрь куни ФХХ Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия ҳудудий сувларига киргани ҳақида хабар қилди. Кемалар Одессадан Мариуполга йўл олаётган бўлган, лекин уларни Керч бўғозидан ўтказишмади. Украина томонининг билдиришича, аввал Россия кемалар келиши ҳақида хабардор этилган, ФХХ бунинг аксини иддао қилмоқда.

Шу куниёқ Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия катерлари мамлакат кемалари гуруҳи Керч бўғозидан чиқиб кетаётганида унга қарата ўт очганини маълум қилди. Россия чегарачиларининг бундай хатти-ҳаракати туфайли олти нафар денгизчи яраланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Россия билан кенг миқёсли уруш хавфи ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид