Президент Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Ушбу ҳужжат билан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси қайта ташкил этилиб, унинг негизида Uzbekistan Airways ва аэропортлар устидан бошқарув ўрнатувчи Uzbekistan Airports компаниялари (МЧЖ) тузилади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўрнида қайта тузилаётган Uzbekistan Airways олдига халқаро авиаташувчилар ҳамжамиятига интеграциялаш, авиаташувлар соҳасида минтақавий етакчи даражасига эришиш вазифаси қўйилган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» таркибига кирувчи барча давлат унитар корхоналари масъулияти чекланган жамиятларга айлантирилади. Бу, хусусан, самолётларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашга ихтисослашган Uzbekistan Airways Technics авиакорхонасига ҳам тааллуқли. «Ўзаэронавигация» маркази Вазирлар Маҳкамаси ихтиёрига ўтказилади. «Махсус авиация ишлари авиакомпанияси» негизида эса Uzbekistan Helicopters компанияси тузилади.

Uzbekistan Airways АЖнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

- парвозларнинг янги йўналишларини ўзлаштирган ва географиясини кенгайтирган ҳолда ҳаво кемалари паркидан самарали фойдаланиш;
- ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришнинг замонавий тизимлари ва технологияларини жорий этиш, шунингдек, авиапаркни модернизациялаш, технологик қайта жиҳозлаш ва янгилаш;/
- ҳаво кемалари бортида йўловчиларга кўрсатиладиган сервис хизматлари, шу жумладан, хорижий авиакомпанияларнинг авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ишлари сифатини ошириш;
- компаниянинг рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар, юклар, почта ва багаж ташиш соҳасида мослашувчан тариф сиёсатини олиб бориш;
- энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, шу жумладан, акциялар ва корпоратив облигациялар чиқариш орқали жалб қилиш;
- парвозларни амалга оширишда юқори даражадаги хавфсизликни, шунингдек, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш;
- авиакомпанияни халқаро авиаташувчилар ҳамжамиятига интеграциялаш, авиаташувлар соҳасида