Жаҳон | 08:59 / 30.11.2018
3609
1 дақиқада ўқилади

Макрон Абэ билан Renault-Nissan-Mitsubishi альянсидаги жанжални муҳокама қилади

Фото: Etienne Laurent, Pool via AP

Франция президенти Эммануэль Макрон Япония бош вазири Синдзо Абэ билан Renault-Nissan-Mitsubish альянси собиқ раҳбари Карлос Гоннинг ҳибсга олинишига алоқадор вазиятни муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда The Mainichi ёзмоқда.

Қайд этилишича, гап автоконцернлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида ҳам боради.

Мавжуд маълумотларга кўра, учрашув Буэнос-Айресдаги G20 саммитида бўлиб ўтади. Ҳозирги вақтда томонлар музокараларни мувофиқлаштириш ишларини якунлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Nissan Карлос Гон можароси фонида Renault билан иттифоқни қайта кўриб чиқмоқчи экани хабар берилганди.

Nissan компанияси Карлос Гонни директорлар кенгашининг раиси, шунингдек, директор-вакил лавозимидан олиб ташлаганлиги хабар қилинганди. Бу қарор Гон молиявий найрангларда гумонланиб ҳибсга олиниши фонида қабул қилинди. Терговга кўра, топ-менежер декларацияларда солиқ тўлашдан бўйин товлаш мақсадида ўз иш ҳақи миқдорини атайлаб камайтириб кўрсатган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид