Спорт | 18:00 / 30.11.2018
14548
2 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» «Бунёдкор»ни, «Локомотив» «Навбаҳор»ни йирик ҳисобда енгди – Суперлига якунланди

Ўзбекистон чемпионатининг 27-мавсуми ортда қолди. Бугун мамлакатнинг учта шаҳрида янги форматдаги Суперлиганинг илк мавсуми сўнгги ўйинлари ўтказилди.

Бугунга белгиланган учала баҳс ҳам юқори олтилик жамоалари ўртасида кечди. Бу гуруҳдаги курашда барча масала бир тур олдин ҳал этиб бўлинган эди, шу боис натижалар мусобақа жадвалидаги ўринларга таъсир кўрсатгани йўқ. Ҳар учала ўйинда ҳам жадвалда юқорироқ ўриндаги клубнинг қўли баланд келди.

Ўзбекистон чемпиони «Локомотив» бронза медали соҳиби «Навбаҳор» майдонига сафар қилиб, йирик 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтди. Тошкентдаги дерби баҳсида эса иккинчи ўринни банд этган «Пахтакор» «Бунёдкор» дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритди. Бекободдаги «Металлург» - «Бухоро» ўйинида мезбонлар кичик ҳисоб (1:0) билан ғалаба қозонди.

Суперлига, 32-тур
"Навбаҳор" - "Локомотив" – 0:3

Голлар: Сардор Рашидов (12, 53), Кахи Махарадзе (90+2)
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Фарруҳ Янсупов

“Пахтакор” – “Бунёдкор” – 4:0
Голлар: Тиаго Безерра (5, 44, 83), Игор Сергеев (90+1)
Ҳакамлар: Владислав Цейтлин, Равил Шояхметов, Олим Абдувосилов, Игор Худайдатов

“Металлург” – “Бухоро” – 1:0
Гол: Зафар Тўраев (39)
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шохруҳ Аъзамов, Равшан Кападзе, Наим Қосимов

Чемпионлик гуруҳи якуний жадвали
Қуйи олтилик якуний жадвали

Мавзуга оид