Украина давлат чегара хизмати мамлакат ҳудудига Россиянинг 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркак жинсига мансуб фуқаролари киришини тақиқлади. Бу ҳақда чегара хизмати бошлиғи Петр Цигикал маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

"Ўтказиш пунктларида назорат кучайтирилмоқда. Хорижликлар, биринчи навбатда, Россия фуқаролари учун кириш чегараланди. Россия Федерациясининг 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркак жинсига мансуб фуқароларига Украинага кириш тақиқланди", деган у Украина президенти Петр Порошенко билан учрашувда.

Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Павел Климкин Россия билан дипломатик алоқаларни тўхтатиш тарафдори эканлигини айтганди.