Light | 08:56 / 02.12.2018
22974
1 дақиқада ўқилади

Сайёрамизнинг энг яхши пляжлари номи маълум қилинди 

Канаданинг Flight Network йирик туристик агентлиги сайёрамизнинг энг яхши 100 пляжи йиллик рейтингини эълон қилди.

Биринчи ўринда Грециянинг Закинф оролидаги Навайо (Чўккан кема пляжи) пляжи ўрин олди. Бу масканнинг ўзига хослиги, соҳилда бир пайтлар чўкиб кетган кема жойлашган.

Фото: Instagram/goneoutdoors

Кейинги ўринни Австралиядаги яқин-атрофида бирорта ҳам меҳмонхона бўлмаган Оқ гавань пляжи эгаллади.   

Фото: Instagram/stephenkostuk 

Учинчи ўрин Филиппиннинг Эл Нидо оролидаги Яширин пляжга (Hidden Beach) насиб этди..

Фото: Instagram/pierre_travels

Юқори бешликка шунингдек, Бразилиядаги Прайя-до-Санчо ва Мексикадаги Тулум пляжлари киритилди.

Хабар қилинишича, рейтинг туризм соҳасидаги 1200 нафар мутахассис иштирокида тузилган. Пляжлар гўзал манзараси, узоқ масофадалиги ҳамда қум ва сувнинг сифатига кўра баҳоланган.

Мавзуга оид