Хабар қилинишича, компания Қашқадарё вилоятида кунлик ҳажми 24 тонна бўлган, эшилган ип ишлаб чиқариш бўйича фабрика қуришни режалаштирмоқда. Бунга 20 миллион евро сармоя киритиш мўлжалланган.

Лойиҳани амалга ошириш маҳаллий аҳоли учун 500га яқин янги иш ўрни яратишни ўз ичига олади.