Спорт | 08:33 / 04.12.2018
7191
1 дақиқада ўқилади

Мбаппе жаҳоннинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди

Фото: AFP/Getty Images

Франция терма жамоаси ва «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жаҳоннинг энг яхши ёш футболчиси деб эътироф этилди. У France Football томонидан янги таъсис этилган Раймон Копа номидаги мукофотга сазовор бўлди.

Ушбу соврин учун курашда Мбаппе «Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд, «Милан» ҳужумчиси Патрик Кутроне ва шу клуб дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Килиан ёзда Франция терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди ва мундиалнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди.

Мбаппе «ПСЖ»га 2017 йил ёзида «Монако»дан 135 млн еврога келиб қўшилган эди. Франция чемпионатининг ушбу мавсумида у 10та ўйинда қатнашиб, 12та гол урган ҳамда жамоадошларига 4та самарали пас узатган.

 

Мавзуга оид