Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Туркманистонга пахта териш машиналари етказиб беради
2018 йил ноябрь-декабрь ойларида Туркманистонга 12 млн АҚШ долларига тенг қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб берилади. Келгуси йил январь-февраль ойларида яна 5 млн долларлик техника ҳукуматлараро битимни ижро этиш доирасида қўшни мамлакатга етказилади. Умуман, Туркманистонга жами бўлиб, умумий қиймати 17 млн АҚШ долларига тенг бўлган 100 дона пахта териш машинаси, 1502 дона культиватор, 600 дона вентиляторли пуркагич ва 200 дона кўрак териш машинаси етказиб бериш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.
3 декабрь куни «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ томонидан ташкил этилган матбуот анжумани ва медиа-тур доирасида шу ҳақда маълум қилинди. Унда акциядорлик жамияти томонидан 2018 йил мобайнида амалга оширилган ишлар, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги истиқболлари, унинг муаммолари ва ечимлари, шу билан бирга 2019 йилга белгиланган режалар ҳақида сўз борди.
Жорий йилда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизим корхоналари томонидан жами 9243 дона қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқилган. Шундан 3123таси трактор, 379 дона прицеп, 1104та ишлов бериш техникаси харидорлар ва фермерларга етказиб берилган. Бундан ташқари, 672 дона пахта сеялкаси, 239 дона ғалла сеялкаси, 556 дона пахта ва ғалла ўриш комбайни, 1074та пахта культиватори ва 2086 дона бошқа техникалар ишлаб чиқилган.
Маълум қилинишича, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ томонидан 2018 йил давомида қишлоқ хўжалиги техникаларининг экспорт прогнози ижросини таъминлаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2018 йилнинг сетябрь-октябрь ойларида халқ билан мулоқот қилиш, фермерлар ва тадбиркорлар билан учрашиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари таништириш мақсадида вилоятлар бўйлаб сайёр кўргазма-ярмаркалари ташкил этилди.
Бугунги кунда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ишлаб чиқарилаётган техникаларни 30-40 фоизгача махаллийлаштириш бўйича 3-4 йил ичида амалга ошириш белгиланган 3 босқичли дастурни амалга оширмоқда. Медиа-тур доирасида холдинг компания томонидан ишлаб чиқилган техникалар ҳам намойиш этилди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026