Жаҳон | 15:42 / 04.12.2018
17227
1 дақиқада ўқилади

Украина Россияни судга беради

Фото: РИА Новости / Алексей Мальгавко

Украина президенти Пётр Порошенконинг ICTV телеканали эфирида маълум қилишича, мамлакат расмийлари Керч бўғозидаги ҳодиса туфайли БМТ халқаро судига даъво аризаси билан чиқиш ниятида. Президентнинг сўзлари унинг сайтида келтирилган.

«БМТ халқаро судига даъво аризаси тайёрланмоқда, бу тажовузкорлик акти сабабли юз беради», - деди Порошенко.

Унинг таъкидлашича, тегишли ҳужжат аллақачон «қайд этилган».

Порошенконинг қўшимча қилишича, даъво аризаси Россияни Украинага нисбатан «тажовузкорлик» учун жавобгарликка тортишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко нима учун Украина кемалари Керч бўғозини кесиб ўтганини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, кемалар ушбу йўлдан шу сабабдан кетганки, агар улар қуруқликдан олиб ўтилганида, бу Керч бўғози Россияга тегишли эканини тан олишни англатган бўларди. Президентнинг қўшимча қилишича, бу «руслар истилоси» тан олинишини ҳам билдирарди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид