Ўзбекистон | 16:07 / 06.12.2018
20922
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилди

Бош прокуратура томонидан Хоразм вилоятида шоличилик, мева-сабзавотчилик ва балиқчиликни ривожлантириш, ер ва сувдан оқилона фойдаланишда прокуратура органлари томонидан қонунийликни таъминлаш мақсадида, вилоят прокуратураси тузилмасида Қишлоқ хўжалигида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича Хоразм ихтисослаштирилган прокуратураси ташкил этилди.

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сув хўжалиги объектларининг ҳолатини яхшилаш, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳамда ушбу соҳаларга тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш каби йўналишларда қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга ошириш Ихтисослаштирилган прокуратуранинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Қишлоқ хўжалигида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича Хоразм ихтисослаштирилган прокурори вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.

Мавзуга оид