Фото:  AP Photo/Carolyn Kaster

Данфорд таъкидлашича, унда бу битимдан мамлакатнинг чиқиб кетиши ҳақида қарор қабул қилиш ваколати йўқ. Бироқ, қайд этишича, бу масала бўйича тавсиялар беради.

«Мен СҲҚ-2ни узайтиришда қандайдир ижобий ўзгариш бўлишини тасаввур қила олмаяпман, сабаби Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимга риоя этилмаяпти», - деди генерал.

Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, Россиянинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимга риоя этишини хоҳлайди. Бу, унинг фикрига кўра, АҚШга қуролларни қисқартириш бўйича битимларни узайтириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Расмий Москва Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим ёки Стратегик ҳужумкор қуроллар тўғрисидаги битим шартларига риоя этмаётганини рад қилиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россияга ракета битими бўйича ультиматум қўйгани, Кремль жавоб қайтаргани хабар берилганди.