Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги муддати ўзгарди
Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони, профессионал боксда ўта оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) иштирок этаётган Баҳодир Жалолов ўзининг навбатдаги жангини 8 декабрь куни (Тошкент вақти билан 9 декабрь куни) ўтказади.
Аввалига жанг 6 декабрь куни (Тошкент вақти билан 7 декабрь) ўтказилиши ҳақида хабарлар берилганди. Аммо маълум сабабларга кўра, бу жанг қолдирилган.
Боксчининг Kun.uz мухбирига хабар қилишича, рақиб сифатида танланган боксчи тиббий кўрикдан ўта олмаган.
Энди Жалолов профессионал рингдаги тўртинчи жангини 8 декабрь куни ўтказади. Рақиб номи яқин вақтлар ичида маълум бўлади.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов шу йилнинг ёзида профессионал боксга ўтган ва 22 июль куни дастлабки жангида америкалик Куртис Хидни нокаутга учратганди. Кейинроқ у америкалик Томас Ҳовкинс ва Тайрел Райт устидан ҳам муддатидан аввал ғалаба қозонди.
Мавзуга оид
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
10:17 / 22.09.2024